Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиббий ниқоблар Францияда фақат рецепт бўйича сотилади

Тиббий ниқоблар Францияда фақат рецепт бўйича сотилади

Фото: «Yandex.by»

Энди тиббий ниқоблар коронавирус туфайли Францияда эркин сотувда бўлмайди. Улар фақат рецепт бўйича сотилади, деб хабар берди «РИА Новости».

«Ҳозир ниқобни харид қилиб бўлмайди, чунки биз дорихоналарга ниқобларни тиббиёт ходимлари орасида тарқатишга ёки рецепт бўйича сотишга кўрсатма бердик», — дейди Франция расмий вакили Сибет Ндияй.

Яқинда Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда ниқобларнинг ҳамма зихиралари реквизиция қилиниши, улар тиббиёт ходимлари ёки янги касалликка дучор бўлган мамлакат фуқароларига тарқатилишини маълум қилганди. Охирги маълумотларга кўра, Францияда коронавирус билан касалланганлар сони 212 кишига етган, улардан 4 нафари ҳаётдан кўз юмган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг