Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон билан Қирғизистон чегарасида яна отишма бўлгани айтилмоқда

Тожикистон билан Қирғизистон чегарасида яна отишма бўлгани айтилмоқда

Фото: «РИA Новости»

Тожикистон Қирғизистон чегарачилари яна умумий чегарани бузганлиги тўғрисида эълон қилди, қуролли ҳодиса натижасида икки қирғиз ҳарбий хизматчиси яраланди. Бу ҳақда пайшанба куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот марказига таяниб «РИA Новости» хабар бермоқда.

«Жорий йил 8 июль куни тўрт қирғиз чегарачиси Сўғд вилояти Деваштич туманининг Росровут қисмида Тожикистоннинг давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтишган. Қонунбузарлар ҳарбийлар ва фуқаролар кийимида бўлишган, ёнларида Калашников автоматлари бўлган. Улар Деваштич тумани аҳолисига тегишли 9 та отни ўғирлаб, ўз ҳудудларига олиб кетишни ният қилишган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Aгентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, тожик чегарачиларининг давлат чегарасини бузганлиги ҳақидаги огоҳлантиришига жавобан қирғизистонлик ҳарбийлар автоматик қуролдан ўқ узишган.

«Тожик чегарачиларининг жавоб тариқасида отган ўқидан икки нафар қоидабузар жароҳат олди. Aйни пайтда ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида икки мамлакат ваколатли органлари вакиллари воқеа жойида бўлиб туришибди», — дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Ҳозирча қирғиз томондан «РИA Новости»га изоҳ келиб тушгани йўқ.

Aпрель ойи охирида бўлиб ўтган икки давлат ўртасидаги аввалги чегара можароси ҳар икки томондан 50 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг