Тожикистон Россия билан муҳим ҳарбий дастурни имзолади

Россия ва Тожикистон ўртасида 2030 йилгача ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда стратегик шериклик дастурини тасдиқланди.
Икки давлат мудофаа вазирликлари раҳбарлари Москвада президентлар Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон иштирокида тегишли ҳужжатларни алмашдилар.
“Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Тожикистон Республикаси мудофаа вазири Эмомали Собирзода 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда стратегик шериклик дастурини тасдиқлади”, — дейилади икки делегациянинг Кремлда бўлиб ўтган ҳужжатларни имзолаш маросимида.
Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, икки делегациянинг учрашувида “Россия ва Тожикистон ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг яқин келажакдаги ҳолати муҳокама қилингани ва уни ривожлантириш режалари келишиб олингани” ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий Телеграм-каналида эълон қилинган хабарда айтилган.
Эмомали Раҳмоннинг Москвага ташрифи бугун, 17 март куни бошланди. Кремл матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида ҳамкасблар савдо, сармоявий ва гуманитар ҳамкорликка эътибор қаратган ҳолда Россия-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирган. Минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter