«Толибон» Афғонистоннинг иккита вазирлигини тугатди

«Толибон» ҳаракати маъмурияти Афғонистон муваққат ҳукумати таркибидаги иккита вазирлик фаолиятига нуқта қўйди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги Афғонистон муваққат ҳукумати матбуот котибининг ўринбосари Билол Каримийга асосланиб хабар берди.
Тинчлик масалалари ҳамда парламент ишлари бўйича вазирликлар тугатилган.
Шунингдек, олдинги ҳукумат даврида фаолият юритган Мустақил сайлов ва Сайлов апелляция комиссиялари ҳам тарқатиб юборилган. Комиссиялар фаолияти зарурат туғилганида тикланади, изоҳ берди Каримий.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter