Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» Кобулда уч машҳур журналистни қўлга олди

«Толибон» Кобулда уч машҳур журналистни қўлга олди

«Толибон» Кобулда мамлакатнинг етакчи телеканалларидан бири Tolo Newsнинг уч ходимини ҳибсга олди. Бу ҳақда маҳаллий Hama Press агентлигига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

Маҳаллий агентлик манбаларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида телеканал директори Хполвак Сафий, ахборот-таҳлилий кўрсатувлар бошловчиси Баҳром Омон ва ҳуқуқ маслаҳатчиси Нафи Холиқ ҳам бор.

Кейинроқ Сафи ва Холиқ қўйиб юборилган, бироқ мамлакатдаги энг машҳур телебошловчилардан бири бўлган Омон ҳамон ҳибсда.

Ҳибсга олиш сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Tolo News телеканалига эгалик қилувчи Mobi Group медиа гуруҳи хорижий сериалларни кўрсатишни тўхтатиш бўйича «Толибон»дан буйруқ олган. Журналистларнинг қўлга олиниши юзасидан БМТнинг Афғонистондаги миссияси хавотир билдирган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг