Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» Термизга отилган снарядлар бўйича изоҳ берди

«Толибон» Термизга отилган снарядлар бўйича изоҳ берди

Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид.

Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид Термизга Афғонистон ҳудудидан ракета ҳужуми бўйича баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, ушбу ҳодисани уюштирганлар дўст Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилганлар.

«Толибон» ҳаракати уларни ҳибсга олиш ва жазолаш учун қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига 5 та снаряд учиб тушган.

Натижада, Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласида жойлашган 4 та уйга озроқ зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонига қулаган. Барча снарядлар сапёрлар томонидан зарарсизлантирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг