Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон»ни танқид қилган журналист қамалиб кетди

«Толибон»ни танқид қилган журналист қамалиб кетди

Ҳирот ҳарбий суди афғон журналисти Холид Қодирини «Толибон» ҳаракатини танқид қилгани учун 1 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. 7 май куни ўтган суд ҳукми бугун ошкор бўлган.

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилотининг хабарига кўра, Қодири Ҳиротнинг «Норроз» радиосида ишлаган. Толибларга қарши танқидий мақолаларини ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилган.

Оқибатда 17 март куни ҳибсга олинган. Яқинларига бир неча кун ўтиб хабар берилган. Кейинроқ журналист иши Ҳирот ҳарбий судига берилган. 7 май куни суд ҳукм чиқарган.

«Журналистнинг ҳарбий судда сўроқ қилиниши Афғонистондаги сўнгги 20 йилда кузатилган биринчи ҳолатдир. Суд жараёни ва ҳукми ноқонуний бўлган. Қодири адвокат хизматидан фойдаланолмаган ва ҳатто апелляция ҳуқуқидан воз кечишликка мажбурланган», дейилади ташкилот хабарида.

Айтилишича, журналист барча айбларини ва танқидларини тан олган ҳамда тармоқдаги постларини ўчириб юборганини айтган.

Толибларнинг ҳокимиятга келиши ортидан Афғонистондаги 543 та ОАВдан 231 таси ёпилиб кетган. Ишловчи журналист ходимлар сони 10 мингтадан 4,3 мингтагача қисқарган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг