Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон»нинг 60 дан зиёд аскари ҳалок бўлгани айтилмоқда

«Толибон»нинг 60 дан зиёд аскари ҳалок бўлгани айтилмоқда

«Толибон» ҳаракатининг кўп сонли аскарлари Афғонистоннинг Бағлон вилоятида кечган шиддатли жангларда қурбон бўлган. Бу ҳақда «Миллий қаршилик фронти» (НСФ) манбаларига таяниб, «Коммерсант» маълум қилди.

Жанглар Пули-Ҳисор ва Дих-Сала туманларида бўлиб ўтган, толиблар 60 дан ортиқ одамини йўқотиб, чекинишга мажбур бўлган. Тўқнашувлар биринчи марта расмий равишда «Толибон» расмийлари томонидан тасдиқланган ва улар учта асосий ҳарбий қўмондон йўқ қилингани ҳақида маълумот тақдим этган.

Қайд этилишича, Бағлон вилояти Афғонистонда толиблар ҳокимиятга келганидан кейин қаршилик марказига айланган.

Аввалроқ Бағлон вилоятининг Андараб вилоятида «Толибон» жангарилари билан тўқнашувда Афғонистон қаршилик фронтининг икки қўмондони ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, тўқнашувлар натижасида етти нафар «Толибон» аъзоси йўқ қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг