Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тўмарис» конида газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланди

«Тўмарис» конида газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Тўмарис» газконденсат конидаги 5-сонли қидирув қудуғида бурғулаш ишлари тугатилди.

Қудуқнинг 2025-2040 метр очиқ ўзанида юра даврининг XVa маҳсулдор қатламида ўзлаштириш ишлари олиб борилди. Натижада қудуқдан кунлик 200 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ олинишига эришилди. Бурғулаш ишлари «Олот НГҚЭ» МЧЖ томонидан олиб борилди.

Шу билан бирга «Тўмарис» конидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан механик бирикмалар, конденсат ва техник суюқликни ажратиб олиш ишлари йўлга қўйилаётгани хабар қилинди.

Бирламчи тозаланган табиий газни «Учқир» газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасигача етказиш мақсадида, йиллик қуввати 500,0 млн м³ бўлган табиий газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланди. Бундан ташқари, диаметри Ø-325х10 мм, узунлиги 44,0 км бўлган «Тўмарис-Саватли» газ қувуридан табиий газни ўтказувчанлик самарадорлигини ошириш асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаб олинди.

Тўмарис газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилиш монтаж ишлари учун зарур бўлган аппарат ва ускуналар «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ички имкониятидан фойдаланган ҳолда, жамият тизимидаги бошқармаларда ҳозирги вақтда ишлатилмаётган лекин, ишга яроқли бўлган ускуналар танланиб, қурилиш майдонига олиб келинди.

Натижада газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилишида зарур бўлган аппаратлар ва ускуналар учун сарфланадиган пул маблағи иқтисод қилинишига эришилади.

Қурилиш монтаж ишлари Бош пудратчи ташкилот «Муборакнефгазмонтаж» АЖ томонидан жадаллик билан олиб борилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг