Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Томас Мюллер — энг кўп соврин ютган немис футболчиси

Томас Мюллер — энг кўп соврин ютган немис футболчиси

Фото: EPA/UPG

Яқинда «Бавария» (Мюнхен) Дортмунднинг «Боруссиясини 3:2 ҳисобида ютиб, саккизинчи маротаба Германия суперкубогини ютди.

Шу тариқа «Бавария»нинг жами совринлари сони 77 тага етди. Шуларнинг учдан бир қисмидан кўпроғини клуб Томас Мюллер билан бирга қўлга киритган.

Суперкубокдан сўнг Томас Мюллернинг шахсий совринлари сони 27 тани ташкил этмоқда.

У совриндорлик борасида «Бавария» ҳамда терма жамоадаги собиқ шериги Бастиан Швайнштайгердан ўзиб кетди.

31 ёшли Томас Мюллернинг ғалабалари:

  • 9 карра — Бундеслига чемпиони
  • 6 карра — Германия кубоги ғолиби
  • 6 карра — Германия суперкубоги ғолиби
  • 2 карра — ЕЧЛ ғолиби
  • 2 карра — УЕФА суперкубоги ғолиби
  • 1 марта — Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби
  • 1 марта — Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони (2014).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг