Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тонировка» бўйича эслатма берилди

«Тонировка» бўйича эслатма берилди

Шу йилнинг 1 октябридан автомобиль ойналари тусини қорайтириш учун рухсатномани фақат Ягона портал орқали расмийлаштириш бошлангани ҳақида хабар қилинганди.

Қайд этилишича, айни кунларда хизмат кўрсатишга умуман алоқаси бўлмаган шахслар томонидан ҳам «тонировка» рухсатномасини пул эвазига (20 мингдан 200 минггача) расмийлаштириб бериш ҳолатлари кўпаймоқда экан.

Шу сабаб «Автотранспорт ойналари тусини ўзгартириш» хизмати фақат ЯИДХП орқали кўрсатилиши эслатилиб, белгилаган йиғимдан ташқари қўшимча пул ундирилмаслиги алоҳида таъкидланади.

Шунингдек, юртдошларимизга «тонировка» рухсатномасини расмийлаштиришда қуйидаги видеоқўлланмадан фойдаланишлари тавсия қилинган.

Эслатилишича, хизматдан фойдаланишда Электрон рақамли имзо (ЭРИ) талаб қилинмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг