Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт ойда 17 минг тоннадан зиёд помидор экспорт қилинди – Статқўм

Тўрт ойда 17 минг тоннадан зиёд помидор экспорт қилинди – Статқўм

Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-май ойларида хорижга қиймати 17,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17,1 минг тонна помидор экспорт қилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг 5 ойида энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар «учталиги»га – Россия (14 минг тонна), Қозоғистон (1,6 минг тонна) ва Қирғизистон (1,4 минг тонна) кирган.

Шунингдек, помидор экспорти қуйидаги давлатларга ҳам амалга оширилган:

  • БАА – 120 тонна
  • Тожикистон – 18 тонна
  • Бошқа давлатлар – 23 тонна

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг