Тўрт оёқли «фаррошлар» паркларни тозалайди
Рим шаҳар ҳокимлиги ходим етишмаслиги сабабли қаровсиз қолган парк ва боғларни қўй-эчкилар тозалашга масъул этиб белгиланишини маълум қилди. Мухолиф партия — Италия биродарлари эътирозига сабаб бўлган бу лойиҳани зироатчилар уюшмаси қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
Рим ҳокимлигининг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича масъули Пинуссия Монтанари «Facebook» саҳифаси орқали қўй ва эчкилар паркларни тозалашини маълум қилди. Монтанарининг фикрини шаҳар ҳокими Виржиния Рагги ҳам қўллаб-қувватлаб: «Бу яхши фикр. Берлинда ҳам шу усулдан фойдаланилади», — деди.
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда «тўрт оёқли фаррош» деган ибора пайдо бўлди.
Шаҳар депутати Андрея де Приамо ҳукуматни атроф-муҳит муҳофазасининг уддасидан чиқа олмасликда айблаб, бу лойиҳани «кулгили трагедия» деб атади.
Бу лойиҳани Истеъмолчилар уюшмаси ҳам қўллаб-қувватлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter