Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрткўлда ҳам адвокат 10 минг доллар билан қўлга тушди

Тўрткўлда ҳам адвокат 10 минг доллар билан қўлга тушди

Қорақалпоғистонда Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди иш юритувидаги Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланаётган К.О.га енгиллик қилиб бериш эвазига адвокат З.Я.  томонидан  судьяга 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинганлиги ҳолати бўйича маълумотлар расмийлаштирилди.

Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, жиноят Кенгаш томонидан тизимда коррупциянинг олдини олиш ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган тадбирлар доирасида фош қилинган.

Адвокат З. Я. жорий йилнинг 29 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда судьяга пора бераётган вақтида қўлга олинган. 

Айни пайтда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ҳам республиканинг турли ҳудудларида, жумладан, БухороСамарқанд, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида адвокатлар жиноят устида қўлга олинган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг