Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошентда алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш давом эттирилади

Тошентда алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш давом эттирилади

Пойтахтда автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиш давом эттирилади.

Бу борада «Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–368-сон қарорида белгилаб қўйилди.

Жумладан:

  • Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шохкўчаси билан кесишмасидан Миробод кўчаси билан кесишмасигача бўлган 3 километр қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилади. Амалга ошириш муддати — 2026 йил сентябрь.
  • Амир Темур шоҳкўчасининг Тошкент ҳалқа айланма йўлидан (Учқарҳамон айланмаси) Кичик ҳалқа айланма йўлигача (Шимолий вокзал) бўлган 11 километр қисми ва Янги Сергели кўчасининг Чоштепа кўчаси билан кесишмасидан Қипчоқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган 5,5 километр қисми ҳамда ушбу кўчалар йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилинган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш режалаштирилган. Амалга ошириш муддати — 2026 йил ноябрь.
  • Махтумқули, Мирзо Улуғбек – Феруза – Юнусобод, Лутфий, Муқимий, Нурафшон, Қоратош – Чиғатой Дарвоза ва КҲАЙ – Паркент кўчаларининг жами 38 километр қисми ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш кўзда тутилган. Амалга ошириш муддати — 2026–2029 йиллар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг