Тошкенда фуқаро автобус босиб кетиши оқибатида вафот этди

Чилонзор туманида 8 март куни автобус ҳайдовчиси пиёдаларни уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Маълум бўлишича шу куни соат 11.30 да Чилонзор кўчасида 1996 й.т. С.М. «МАN» русумли автобус ҳайдовчиси, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларни уриб юборган. Натижада 1952 й.т. Р.З. олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган.
Шунингдек 2017 й.т. Р.Е. «бош соҳаси лат ейиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилиб, беморда зудлик билан бир неча турдаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилган. Кўрилган тезкор даво чоралари сабабли айни пайтда беморнинг умумий аҳволи яхшиланиб, унда ижобий ўзгаришлар кузатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят қодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter