Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак жаримага тортилди

Видеодан кадрлар

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқда Тошкент ҳайвонот боғига ўғли билан ташриф буюрган эркак шер ва жайраларга тош отаётгани акс этган видео тарқалган эди. Видеода эркакнинг ҳаракатларидан сўнг ўғли ҳам унга тақлид қила бошлагани кўринади.

Боғ маъмуриятига кўра, жайралар вольери очиқ бўлгани сабабли, тошлар ҳақиқатан ҳам ҳайвонларга теккан.

Хабар берилишича, қоидабузарнинг шахси аниқланган. У қилмиши учун узр сўраган ҳамда жавобгарликка тортилган. Ички ишлар органлари профилактика инспектори қарорига кўра, унга 2 884 000 сўм миқдорида жарима солинган.

«Ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай шафқатсиз муносабат ўз оқибатларига эга. Жониворларимиз қонун билан ҳимояланган ва уларга зарар етказган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилади», — дейилади ҳайвонот боғининг хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг