Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеяси санаси маълум бўлди

Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеяси санаси маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

2026 йил Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеясини қабул қилади. ООК ушбу тадбир санасини эълон қилди.

Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеяси 2026 йил 26 январь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

2026 йил Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеясини қабул қилади. ООК ушбу тадбир санасини эълон қилди.

“Қитъамиз спортига оид муҳим воқеликлар муҳокама қилинадиган тадбир 26 январь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилади”, - дейилади хабарда.

Ушбу Бош ассамблеяда ООК Президентлигига сайлов ўтказилади.

Бош Ассамблея — Осиё Олимпия Кенгашининг энг юқори бошқарув органи бўлиб, унда қитъанинг 45 мамлакат Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари қатнашади. Унда Осиё спортига оид муҳим қарорлар, қитъадаги спорт сиёсати ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Тошкент ООКнинг Ижроия қўмитаси йиғилишига муваффақиятли мезбонлик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг