Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент – Москва йўналишидаги автобус ичида 5 та кузатув камераси бор

Тошкент – Москва йўналишидаги автобус ичида 5 та кузатув камераси бор

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 23 декабрь кунидан эътиборан Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилган эди. Шу куни «Тошкент» автовокзалидан Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳри томон йўлга чиққан «Uzautotrans service» корхонасининг автобуси 25 декабрь куни кечқурун «Новоясеневская» автостанциясига етиб борган эди.

27 декабр куни Москва вақти билан 14:00 да «Новоясеневская» автостанциясидан Ўзбекистон томон йўлга чиққан автобус бугун илк 51 нафар йўловчи билан «Тошкент» автовокзалига етиб келди.

Шу ўринда йўловчиларга эслатиб ўтамиз ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба душанба ва пайшанба кунларига белгиланган. Автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 12:00 да йўлга чиқади. «Новоясеневская» автостанциясидан эса Москва вақти билан соат 14:00 да ҳаракатланади.

Тошкент - Москва йўналишида илк қатновни амалга оширган ҳайдовчилар

«Uzautotrans service» корхонаси томонидан йўловчиларга юқори даражада сервис хизматини кўрсатиш ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу йўналишда уч нафар ҳайдовчи ҳар 4 соатда алмашиб автобусни бошқаришади.

Шунингдек, автотранспорт воситаси ва йўловчиларнинг ҳаёти тўлиқ суғурталанган. Қолаверса, йўналишга чиқишдан олдин автобуслар техник кўрикдан ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Автобусга ўрнатилган 5 та кузатув камераси ёрдамида йўл давомидаги барча жараёнлар ёзиб олинади. Ҳар бир сафардан сўнг эса ушбу тасвирлар корхона мутахассислари ва раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилади.

Мазкур чора-тадбирларнинг барчаси йўловчиларни манзилларига ўз вақтида хавфсиз етказиб қўйиш ва маданиятли хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг