Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент экология бошқармаси бошлиғи қўлга олинди

Тошкент экология бошқармаси бошлиғи қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов эҳтиёт чораси сифатида қўлга олинди.

Прокуратурага кўра, у Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) иккинчи қисми «а» бандида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда  айбланмоқда.

Фарҳод Деҳқонов мазкур лавозимга 2021 йил ноябрда тайинланган эди.

Аввалроқ Чилонзор кўчасида дарахтларни ноқонуний кесилиши бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг