Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 млрд сўм фоизсиз кредит ажратилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 млрд сўм фоизсиз кредит ажратилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (ПҚ-50, 09.02.2023) қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ:

  1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 млрд сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратилади.

Мазкур кредит маблағларининг 200 млрд сўми 2023 йилнинг IV чорагида, 384 млрд сўми 2024 йилнинг ҳар чорагида тенг улушларда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Жамғармага қайтарилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган кредит маблағлари ҳисобидан, шаҳарнинг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 млрд сўмдан маблағ ажратади.

Тошкент шаҳрининг туман ҳокимликлари маҳаллалар раислари билан биргаликда маҳаллаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхатларини халқ депутатлари туман кенгашларида муҳокама қилиб, тасдиқлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг