Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри аҳолиси сони 2,5 миллиондан ошди

Тошкент шаҳри аҳолиси сони 2,5 миллиондан ошди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрел ҳолатига 33 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 865,1 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 16 510,7 минг кишини (49,5 фоиз) ташкил этди.

Вилоятлар орасида аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти (3 813,6 минг) етакчилик қилмоқда, кейинги ўринда Фарғона (3 695,5 минг) қайд этилган. Пойтахт аҳолиси сони 2,5 миллиондан ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг