Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти ҳокимликлари маҳаллий бюджет даромадларининг орттирилган қисмини очиқламай келмоқда

Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти ҳокимликлари маҳаллий бюджет даромадларининг орттирилган қисмини очиқламай келмоқда

Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти ҳокимликлари маҳаллий бюджет даромадларининг орттирилган қисмини очиқламай келмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Агентлик 2022 йил 1-чораги якунларига кўра, маҳаллий бюджет даромадлар режасининг режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқланиши ҳолатини ўрганган.

Жиззах, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида юқорида қайд этилган ушбу маълумотлар ўз вақтида эълон қилиб борилаётгани, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Наманган, Хоразм вилояти ҳокимликлари томонидан эса қисман очиқлангани аниқланди, дейилади хабарда.

Андижон вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида бундай маълумотлар сўнгги бор 2021 йил 1-чораги ҳолатига жойлаштирилган, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан умуман очиқланмаган.

Агентлик томонидан мониторинг натижасида аниқланган хато ва камчиликларни баратараф этиш ҳамда келгусида очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъий риоя этилишини назоратга олиш бўйича 8 та маҳаллий ҳокимликка огоҳлантириш юборилган.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли маълумот киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг