Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент ва Жиззах вилоятларида 2 млрд сўмдан ортиқ газ ўғрилиги фош қилинди

Тошкент ва Жиззах вилоятларида 2 млрд сўмдан ортиқ газ ўғрилиги фош қилинди

Тошкент ва Жиззах вилоятларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.

Инспекциянинг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Паркент туманида жойлашган «С.С.Б.» МЧЖга қарашли бинонинг газ ускуналари ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 999,2 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Бошқа бир ҳолатда эса, инспекциянинг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида «Г.С.» МЧЖга қарашли бинонинг газ ускуналари ҳисоблагичдан ташқари газ қувурига яширинча монтаж қилиш орқали уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Бунинг натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 245 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда иккала вазият юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг