Тошкент ва Наманганда 637 миллион сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент ва Наманган вилоятлари бошқармаси томонидан ўтказилган текширувлар давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Хусусан, Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган «A.B.» МЧЖ раҳбари Ф.А. томонидан «Афғон» маҳалласидаги мактаб ошхонасида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиш орқали 248,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.
Шунингдек, Наманган вилояти Учқўрғон туманида ўтказилган текширувлар давомида фуқаро Д.Т. давлат рўйхатидан ўтмасдан новвойчилик фаолияти билан шуғулланиб, 209,7 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Бундан ташқари, «Қозоқовул» маҳалласида яширин тарзда ишлаб чиқариш фаолияти юритаётган фуқаро Б.Ч. ҳам электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 178,9 миллион сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter