Тошкент вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди
Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинлов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига кўра амалга оширилди.
Маълум қилинишича, Барҳаёт Мелиев 1987 йил 9 мартда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида туғилган. Тайинловга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter