Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятидаги 150 та объектда ишлар сифатсиз бажарилган

Тошкент вилоятидаги 150 та объектда ишлар сифатсиз бажарилган

Тошкент вилояти прокуратураси органлари ҳузурида тузилган ҳудудий штаблар томонидан қурилиш ишлари сифати ва ҳажмларининг ҳаққонийлиги ўрганилиб, 150 та объектда сифатсиз бажарилган 10,6 млрд сўмлик  ишлар аниқланган. Бундан ташқари, 106 та объектда 4,8 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари фош этилган.

Бу ҳақда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси йиғилишида маълум қилинди.

Назорат тадбирлари давомида прокуратура органлари томонидан 21,9 млрд сўмлик 19 та жиноят иши қўзғатилиб, 14,4 млрд. сўм миқдоридаги зарар қопланган.

Вилоятдаги ҳар бир объектнинг лойиҳа-смета ҳужжати қайта ўрганилиши натижасида 994 та лойиҳадан 216,8 млрд сўм миқдоридаги маблағ бюджетдан ортиқча харажат қилинишининг олди олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Олмалиқда зилзила талабларига жавоб бермайдиган «дом» қурилиши тўхтатилганди. Шунингдек, бир муддат олдин Чирчиқ шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» массивида қуриб топширилганига кўп бўлмаган кўп қаватли уйнинг бир томонга қийшайиб, «ёнбошлаб» қолгани кузатилган, қурилиш вазирлиги ўн кун муддатда муаммо бартараф этилишини ваъда қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг