Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошланди» деган хабарлар асоссиз — Қурилиш вазирлиги

«Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошланди» деган хабарлар асоссиз — Қурилиш вазирлиги

Иллюстратив фото

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги «Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошланди» деган ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

«Бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Айни кунларда мамлакатимизда кўп қаватли уй-жой фондининг сейсмик ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарзда амалга оширилмоқда.

Ҳозирда ҳеч қандай расмий ҳужжатларга эга бўлмаган битта объектда сейсмик талабларга мос келмаслик ҳолати аниқланган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу объект бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилган.

Айни вақтда оммавий равишда уй-жойларни бузишга оид ҳеч қандай қарор ёки режа мавжуд эмас», — дейилади вазирлик муносабатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг