Тошкентда 67 ёшли фуқаронинг қотилига айланган аёл ушланди

Жорий йилнинг 30 март куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 67 ёшли О.К.нинг жасади уйининг ошхонасидан бўйин қисмида санчилиб-кесилган жароҳати билан топилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор туманида яшовчи А.А. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter