Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қимматбаҳо «Audi» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда қимматбаҳо «Audi» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни тахминан соат 10:20 ларда пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги Каттақани кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

ИИББ хабарига кўра, 1974 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги «Audi» русумли автомобиль ва 1953 йилда туғилган У.С. бошқарувидаги «Nexia-1» русумли автомобиль ўзаро тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Тўқнашув натижасида «Nexia-1» русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг