Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда боғча боласи иккинчи қаватдан тушиб кетди

Тошкентда боғча боласи иккинчи қаватдан тушиб кетди

Жорий йил 30 июн куни тахминан соат 9.45 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилардан бири 2-қават зинасидан тушиб кетди.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган расмий маълумотга кўра, тарбияланувчи Р.И. назоратсизлик оқибатида иккинчи қават зинасидан йиқилиб тушган. Бундан хабар топган ташкилот ҳамшираси тарбияланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва 16-сонли шаҳар шифохонаси болалар бўлимига олиб борган.

Шифокорларнинг бирламчи ташхисига кўра, тарбияланувчи Р.И. га «икки қўл билак соҳаси синиши, бурун суяк соҳаси синиши, юқори жағ курак тишларининг алиёнлари осиғининг синиши» ташхиси қўйилган. Боланинг аҳволи оғир бўлганлиги сабабли дастлаб шифохонанинг жонлаштириш бўлимига жойлаштиришган, аҳволи яхшиланганидан сўнг эса оддий муолажа хонасига олинган.

Айни пайтда ҳолат бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг