Тошкентда чанг сабаб кўчаларга сув сепилмоқда
Тошкент кўчаларида қарийб 100 та махсус техника ёрдамида сув пуркаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Йўл қопламасини мунтазам намлаш чангнинг босилишига ва унинг ҳавога кўтарилишини камайтиришга ёрдам беради.
Шу билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилмоқда. Бу нафақат кўчалардаги намликни ошириш, балки шаҳар муҳитини янада ёқимли қилишга ҳам хизмат қилади.
Сув пуркаш, суғориш ва фавворалар фаолияти биргаликда шаҳар микроиқлимини яхшилаш, чанг миқдорини камайтириш ва аҳоли учун қулай муҳит яратишга қаратилган, дейилади ҳокимлик хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter