Тошкентда дарахт кесувчилар ушланди. Зарар миқдори — 163 миллион сўм

Tошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига 4 июл куни Юнусободдаги дарахтлар ноқонуний кесилаётганлиги хақида тезкор хабар етиб келди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар бу каби вазиятлар учун махсус яратилган @EcoControl_bot телеграм боти орқали етказилди. Тезкор суриштириш ишлари натижасида ҳақиқатдан ҳам Юнусобод тумани, 4-мавзе, «Биллур» маҳалласида диаметри 51см дан 78 см гача бўлган 11 та дарахт ноқонуний кесилганлиги аниқланди.
Дарахтлар кесилиши «MEТИН KОММУНАЛ СЕРВИС» MЧЖ томонидан амалга оширилган. Табиатга келтирилган зарар жами 163,663,929 сўм деб баҳоланди.
Ушбу ҳолат бўйича туман Экология инспекцияси томонидан расмийлаштирилган барча ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.
Сиз дарахтларнинг ноқонуний кесилиш жараёнига гувоҳ бўлсангиз, @EcoControl_bot телеграмм ботига хабар қилинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter