Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Греция элчихонаси очилди

Тошкентда Греция элчихонаси очилди

Тошкент шаҳрида Греция элчихонаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Саидов бугун, 29 апрель куни Грециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Параскеви Тзевелек хонимдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

«Элчихонанинг очилишини олқишлаймиз ва бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ишонамиз. Учрашув давомида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳокама қилдик», – деб ёзади Бахтиёр Саидов элчи хонимга Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаб.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг