Тошкентда Isuzu автобуси ЙТҲга учради

Тошкентда Isuzu автобуси енгил машина билан тўқнашув содир этмаслик учун симёғочга бориб урилди, деб хабар беради «Тошшаҳартрансхизмат».
Маълум қилинишича, 15 июнь куни соат 07:55 ларда 7-Автобус саройи филиали ҳайдовчиси 31 ёшли М.А. Isuzu русумли автобусни 56-йўналишда Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб йўловчиларсиз бошқариб бораётиб, Халқлар дўстлиги саройи қаршисида пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётганида, ўнг томонидан енгил автомобиль кескин сиқиб ўтган. Натижада ҳайдовчи ўзидан олдинда тўхтаб турган автомобиль билан тўқнашув содир этмаслик учун автобусни чап томонга бурган ва йўл четидаги темир симёғочга бориб урилган. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter