Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда жорий мавсумда 7 нафар бола ҳовузда чўкиб шифокорга мурожаат қилган

Тошкентда жорий мавсумда 7 нафар бола ҳовузда чўкиб шифокорга мурожаат қилган

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази болалар бўлимига Тошкент шаҳри бўйича жорий чўмилиш мавсумида жами 7 нафар бола сувда чўкиш ҳолати билан келтиришган.

Улардан икки нафари шифохонага етиб келганча вафот этган. 5 нафари эса жонлантириш бўлимига ётқизилган.

– Бешала бемор ҳам кома ҳолатида олиб келинди. Сунъий нафасда ётишди. Ҳозирда уларнинг 3 нафари ўзига келиб, оддий бўлимга ўтказилди. Қолган икки нафари эса ҳали ҳам ўта оғир аҳволда, кома ҳолатида ётишибди.

Жумладан, улардан бирининг юраги олиб келинганда, 40 дақиқалар чамаси, олиб борилган уқалаш муолажаларидан сўнг ура бошлаган. Узоқ вақт гипоксиядан кейин беморларнинг ўз ҳолатини тиклаши қийин кечади, – дейди болалар реаниматологи Алишер Мустақимов.

Мутахассиснинг айтишича, 2-5 ёшли болаларнинг координацияси яхши ривожланмагани сабабли уларнинг, масалан, саёз сувларда ҳам йиқилганидан сўнг туриб олиши қийин. Натижада сувнинг тагида нафас олиш ҳолати юзага келиши ва ўпкага сув кириши кузатилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг