Тошкентда «кимўзар ўйнаган» автобус ҳайдовчилари жазога тортилди

11 декабрь куни ижтимоий тармоқларга Тошкентда икки автобуснинг пойга ўйнагани видеоси тарқалди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, ҳодиса 38–сонли ҳамда 58-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси, Шота Руставели кўчасида ким ўзарга харакатланган.
Йуловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бошкармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув натижасида, қоидабузар ҳайдовчилар аниқланган.
Икки ҳайдовчига нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори томонидан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128-5 моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Мазкур моддага асосан, ҳайдовчиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter