Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Mercedes-Benz» автобуси ёниб кетди

Тошкентда «Mercedes-Benz» автобуси ёниб кетди

Кеча, 29 апрель куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Ракат» маҳалласи «Муқумий» кўчасида 2-йўналишдаги  ҳаракатланиб кетаётган  «Mercedes-Benz» русумли автобусда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:01 да етиб бориб, ёнғин соат 14:08 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори мутахассислар томонидан аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг