Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ноқонуний қурилган ташқи реклама конструкциялари мажбурий бузиб ташланади

Тошкентда ноқонуний қурилган ташқи реклама конструкциялари мажбурий бузиб ташланади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорларни Ҳукуматнинг 2023 йил 31 августдаги 428 сон қарори билан пойтахтдаги ташқи реклама конструкциялари учун берилган реклама жойининг паспортини янгилашлари ҳақида огоҳлантирмоқда.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ЯИДХП ахборот тизими орқали ариза топширилиши керак. Бунда кўрсатилган муддатда янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ариза топширилмаганда тақдирда ушбу паспортлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ҳокимлик, шунингдек, Тошкент шаҳридаги ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари)ни мажбурий тартибда демонтаж қилиш ишлари амалга оширилишини ҳам маълум қилган.

Ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари)ни демонтаж қилиш ишларини 2024 йил 31 декабрга қадар якунлаш режа қилиняпти.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ демонтаж қилиниши керак бўлган ташқи реклама ва ахборот обектлари (конструкциялари)ни мажбурий тартибда электр тармоғидан узиш чораларини кўради.

Шунингдек, реклама бозори шаффофлигини таъминлашга қаратилган «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими ишга туширилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг