Тошкентда ноқонуний тамакининг йирик партияси қўлга олинди

Ноқонуний тамаки савдоси билан шуғулланиб келган шахсдан 736,1 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Х. “Monza” русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган “Ubbc” ҳамда “Velo” номли тамаки маҳсулотларини фуқаро С.О.га ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, А.Х.нинг кўрсатувларига асосан давом этган тадбирда Тошкент шаҳри, Миробод ва Чилонзор туманларидаги 2 та савдо дўкони ҳамда 2 та хонадондан умумий баҳоси 736,1 млн сўмлик 52 турдаги тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter