Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўлларда нима гап? Покистондан Тошкентга етиб келган байкер байрамда нутқ сўзлади

Йўлларда нима гап? Покистондан Тошкентга етиб келган байкер байрамда нутқ сўзлади

14 август – Покистон Мустақиллик куни — Покистон Миллий байрами саналади. 1947 йилнинг 14 августида Покистон мустақил бўлган. 14 август куни Покистон бўйлаб, шунингжек хориждаги элчихоналарда Давлат байроғини тантанали кўтариш билан байрам тадбирлари бошланади.

Асосий тадбирлар пойтахт Исломободда бўлиб ўтади. Аньанага кўра президент ва бош вазир Парламент биноси олдида Миллий байроқни кўтариш тадбирида иштирок этади ва байрам табриги билан чиқиш қиладилар. Улар хукумат қўлга киритган ютуқлар, келажакда амалга ошириладиган вазифалар ҳақида маълумот берадилар.

Бугун Тошкентда ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди. Покистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб ўтган тадбирда президент ва бош вазирнинг табриги ўқиб эшиттирилди. Сўзга чиқувчилар регламентга риоя қилиб жуда қисқа гапирдилар. Меҳмон сифатида Покистон Миллий Ассамблеяси аъзоси, Покистон-Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси Сайед Рафиулла ва байкер Муҳаммад Мукарам ҳам иштирок этишди.  

Покистондан Афғонистон орқали Ўзбекистонга етиб келган, кейин Тожикистонга йўл олишни режалаштирган 16 кишидан иборат байкерлар раҳбари Муҳаммад Мукарам Покистон деганда кўпчилик терроризмни тушунишини, аслида ундай эмаслиги, Покистонда туризм имкониятлари катта экани ҳақида гапирди. Шунингдек, у Афғонистондан бемалол Ўзбекистонга келишганини, йўллар бехатар эканини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг