Тошкентда «ToshTech» техника университети ташкил этилади

Президентнинг жорий йил 11 сентябрдаги «Тошкент шаҳрида «ToshTech» техника университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–274-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида «ToshTech» техника университети ташкил этилади.
Университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади.
2025/2026 ўқув йилидан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади.
2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади.
2027/2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.
Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади.
2029/2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter