Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф этилди

Тошкентда трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф этилди

«Менимча» телелойиҳасининг навбатдаги сонида Тошкентда трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф қилинди.

«Транспорт фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Тошкентга трамвайларни қайтариш керак, менимча. Катта ва гавжум шаҳарга трамвай жуда асқатади. Ҳаммамизнинг эсимизда-ку ўша қулай, бежирим, бир текис юрадиган, энг муҳими экологияга умуман зарар етказмайдиган қадрдон трамвайлар. Бу менинг фикрим, албатта. Агар Тошкент мутасаддиларининг ўрнида бўлганимда, ана шу ташаббус билан чиқардим», — муаллиф дейди Хайрулла Нуриддинов.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишганди. 

Шунингдек, президент шаҳар жамоат транпортини масаласида амалдорларни танқид қилиб чиққанди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг