Тошкентда туризм соҳасида биринчи халқаро инвестицион форум ўз ишини бошлади

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 19-21 ноябр кунлари давом этадиган Туризм соҳасида биринчи халқаро инвестицион форум ўзи ишини бошлади. Ушбу инвестицион форум Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Мазкур инвестицион форумнинг иккинчи кунида қатор анжуманлар ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилади.
Учинчи кун (21 ноябрь) эса хорижлик иштирокчилар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштириш режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter