Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда вояга етмаган боланинг қўли дастгоҳда қолиб кетди   

Тошкентда вояга етмаган боланинг қўли дастгоҳда қолиб кетди   

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 15 январь куни соат тахминан 22:00 да Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган қандолат ишлаб чиқариш цехида кўнгилсиз ҳодиса рўй берди.

Ёлланма ишчи бўлиб ишловчи вояга етмаган 16 ёшли Бахтишод Д.га ўзига юклатилган вазифаларни бажараётган вақтида қандолат маҳсулотларини бўлакларга бўлиш учун мўлжалланган дастгоҳга қўли кириб кетиши натижасида «ўртача оғир» тан жароҳати олган.

Тергов департаменти хабарига кўра, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу қандолат ишлаб чиқариш цехида иш берувчи 55 ёшли Хайрулла Р. вояга етмаган Бахтишод Д. билан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома ўтказмаганлиги ҳамда билим савиясини текшириш ишларини ташкил этмаганлиги, техник хавфсизлик қоидаларини тушунтирмаганлиги  аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирувчиси Ш.З.Саъдуллаев томонидан Хайрулла Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 1-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг