Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда хитойлик эркакни ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди

Тошкентда хитойлик эркакни ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

13 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида 24 ёшли аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Қайд этилишича, Тошкентда психотроп модда таъсирида бўлган 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган хитойлик 38 ёшли эркакни рашк туфайли пичоқ билан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У жазони умумий тартибли калонияда ўташи белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг