Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Янги авлод» махсус саноат зонаси ташкил қилинади

Тошкентда «Янги авлод» махсус саноат зонаси ташкил қилинади

Жорий йил 20 мартда имзоланган Президент қарори билан Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида «Янги авлод» махсус саноат зонаси ташкил этилади. Ушбу махсус саноат зонаси (МСЗ) 30 йил фаолият кўрсатади.

МСЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига махсус иқтисодий зоналари иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.

МСЗни бошқариш учун масъулияти чекланган жамият шаклида «Янги авлод» бошқарувчи компанияси ташкил этилади.

«Янги авлод» МСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкалари бошқарувчи компания томонидан «Е-auksion» электрон савдо платформаси орқали ижарага берилади.

МСЗ ҳудудида 2025 йил якунигача 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоригача тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилиши, натижада 2,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши таъминланади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг