Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда янги нодавлат университет очилади

Тошкентда янги нодавлат университет очилади

Ўзбекистонда яна бир янги университет — Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан IT-Park University ташкил этилади.

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги ахборот технологиялари соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Жаълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

Шунингдек, ўқитиш ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жахон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ бошқа таълим шаклларида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университет томонидан белгиланган намунадаги диплом берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг