Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда айримлар учун йўл ҳақи 100 сўмга арзонлашади

Тошкентда айримлар учун йўл ҳақи 100 сўмга арзонлашади

Фото: Xabar.uz

АТТО компанияси жамоат транспорти карталарининг барча эгалари учун кутилмаган акцияни бошлади.

Унга кўра, 1 августдан 30 сентябргача АТТО картаси орқали тўловларни амалга оширишда йўловчилар Тошкент шаҳрида бўйлаб ҳаракатланувчи автобусларда белгиланган 1400 сўм ўрнига 1300 сўм тўлайдилар.

Яқинда худди шундай акция 1 августда автоматлаштирилган тўлаш тизими жотий этилган Гулистон шаҳридаги жамоат транспортида ҳам бошланади. Йил охиригача Сирдарё вилоятининг вилоят марказида АТТО картаси билан йўл ҳақи учун тўлаш 10 фоизга арзонроқ, яъни ҳар бир ҳаракатланиш учун 900 сўм бўлади.

Шунингдек, транспорт карталари эгалари пойтахтнинг бир нечта йўналишли автотранспортларида ҳаракатланиш учун чегирмалар амал қилади.

Маълумот ўрнида ҳозирга қадар 350 мингга яқин транспорт картаси сотилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг