Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги даҳшатли қотиллик ҳақида лавҳа тайёрланди (видео)

Тошкентдаги даҳшатли қотиллик ҳақида лавҳа тайёрланди (видео)

Видеолавҳадан скриншот

Тошкентда даҳшатли жиноят фош этилгани, бир ҳафта аввал ўғирлаб кетилган фуқаронинг жасади бўлакланиб, ҳовлига кўмиб ташлангани аниқлангани хабар қилинганди.

Ушбу мудҳиш қотиллик жинояти юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан видеолавҳа тайёрланди.

Маълум қилинишича, жиноий гуруҳ томонидан бир фуқаро қийнаб, пул талаб қилиниб, 29.000 АҚШ доллари қўлга киритилади.

Шундан сўнг содир этган жиноятларини яшириш мақсадида жиноятчилар 8 майга ўтар кечаси жабрланувчи миниб келган «Lacetti» русумли автомашинаси юкхонасига ўзини мажбуран жойлаб, икки кун аввал ижарага олган Яшнобод туманидаги ҳовлига олиб боради ва шу ерда уни уриб, умрига зомин бўлади. Сўнг ёлланма ишчилар ёрдамида мазкур ҳовлида чуқур қаздириб, марҳумнинг мурдасини бўлакларга ажратиб, кўмиб юборади...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг